Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Питер Шилтон: «Яхши бўлиш бошқа, буюкликка эришиш бошқа…»

Баҳо:
+ | -

ФИФА гала-оқшомида мавсумнинг энг яхши дарвозабонига аталган FIFA Goalkeeper соврини илк марта ўз эгасига топширилди.

Тақдирлаш маросимидан олдин халқаро футбол уюшмаси расмий сайти ижодкорлари афсонавий кипер Питер Шилтонни суҳбатга тортиб, унинг бу масаладаги фикрлари билан қизиқишди.

Чунончи, АПЛда 1000тадан кўп ўйинда майдонга тушган, ЖЧ-90да Англия термасининг ярим финалга чиқишига ёрдам берган Шилтон дарвозабонликнинг барча сир-асрорларию, нозик жиҳатларидан яхши хабардор.

Маълумот учун айтиш керак, Питер 47 ёшигача катта футболда фаолият юритган, қолаверса, нақ 2та 10 йиллик давомида Англия миллий жамоасида биринчи рақамли кипер ролини бажарган.

- ФИФА талқинидаги мавсумнинг энг яхши дарвозабони мақомига Жанлуижи Буффон, Кейлор Навас ва Мануэль Нойер номзоди кўрсатилди. Сизнингча, 23 октябрь куни Лондонда ўтадиган тақдирлаш маросимида соврин улардан қай бирига насиб этади?

- Аввало, айтишим керак, 3 нафар даъвогар орасида Кейлор Навасни кўриб роса хурсанд бўлдим. У аввалги мавсум «Реал»да ўз вазифасини аъло даражада уддалади.

Охирги жаҳон чемпионатида ҳам шахсан мен учун айнан Кейлор энг яхши дарвозабондек кўринганди. У айниқса, техник томондан кучли, ўйнаш услуби анча қизиқарли.

Мануэль Нойерга келсак, тушунарлики, немис кипери - жаҳон кубогининг амалдаги соҳиби. Очиғи, Мануэлнинг етакчилик қобилиятига қойил қолиш керак. Хуллас, яна бир муносиб номзод. Аммо ўйлайманки, бу курашда Жанлуижи Буффон яққол фаворит.

- Демак, сизнингча, соврин итальян фахрийси мулкига айланади...

- Қаранг, Буффон 40 ёшда қандай ўйнамоқда? Бутун фаолиятини олсак, шунчаки, фантастика. Табиийки, барча киперлар ўйинлар давомида хато қилишади, аммо энг яхшилар камроқ адашишади. Жижи эса шундайлардан бири, шубҳасиз.

- Кутилишича, Буффон ЖЧ-2018дан кейин қўлқопларини михга илади. Дарвоқе, сиз 40 ёшингизда 1990 йилги мундиалда Италия термасига қарши кечган 3-ўрин учун ўйинда иштирок этгансиз. Буффон ҳам энди шу ёшда ЖЧда ўйнаши мумкин.

- Италия-90 мундиалига боргунимга қадар инглизлар дарвозасини 20 йил давомида қўриқлагандим ва кетиш фурсати етганди. Қолаверса, халқаро фаолиятимни юқори савиядаги турнирда якунлашни хоҳлагандим.

Ўйлайманки, бу жуда муҳим. Буффонга келсак, қандай йўл тутиши унинг ўзига боғлиқ. Мен фақат бир нарсани биламан - халқаро даражадаги фаолиятни тугатгач, клуб футболида юқори иштиёқни сақлаб қолиш жуда қийин.

- FIFA Goalkeeper соврини илк марта топширилади. Бунга умумий муносабатингиз қандай?

- Моҳиятан олганда, дарвоза  футболдаги энг муҳим позиция саналади. Ҳа, ҳужумчиларнинг биринчи ўринга чиқишганига анча бўлди. Чунки гол уриш - футболдаги энг зарур санъат.

Аммо кўп нарса дарвозабон ўйинига боғлиқлигини унутмаслик лозим. Мисол учун, энг ҳужумкор жамоа ҳам агар муносиб киперга эга бўлмаса, қандайдир соврин ютиши даргумон.

- Англия футболида яқин келажакда бу совринга даъвогарлик қила оладиган дарвозабонлар борми?

- Шахсий кузатувларим асосида гапирсам, айни пайт Жек Батленд ва Жорж Пикфорднинг салоҳияти чакки эмас. Аммо дарвозабонларнинг умумий савиясини кўтаришимиз шарт.

Яхши бўлиш ва буюк сифатини олиш ўртасида катта фарқ бор - нозик чегара. Футболчи аввало, шунинг моҳиятини тушуниши, чегара қаерда эканлигини билиши зарур.

Мана, Жек қисқа вақт ичида етарлича ёрқин ўйинлар кўрсатди. Ваҳоланки, бир неча марта жароҳатга боғлиқ муаммоларга учраганди. Энди шу руҳда давом этиши керак. Шунингдек, улкан тажриба соҳиби Жо Хартни алоҳида эътироф этишим жоиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:16, 31.10.2017.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.