Олий лиганинг 27-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашди.
"Биринчи ўринда бугун майдонда “Пахтакор”га қарши жангда курашган йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун майдонда бор кучлари билан ўзларини аямай ҳаракат қилишди. Бутун жамоа бўлиб охирги дақиқагача курашди. Бу қувонарли ҳол. Мағлубиятга учрашимиз албатта кайфиятимизни тушуриб юборди. Бугунги ўйиннинг ижобий тарафи шундаки, жамоа бир тан бир жон бўлиб ҳаракат қилишди. Бугун жамоамиз ҳақиқий курашувчан жамоа эканлигини намойиш эта олди ва биз буни исботладик", - деди Шквирин.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати