Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Олий лига-2017. Очколар тенг бўлиб қолса, ким олдинда бўлади: «Насаф» ёки «Пахтакор»?

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий лигада 29-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бугунги баҳслар кўп нарсаларга ойдинлик киритиб бериши кутилмоқда.

Чемпион номи аниқ бўлиши мумкин
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Самарқадда "Динамо" меҳмони бўлади. Бугунги учрашувдаги ғалаба "темирйўлчилар"ни муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионига айлантиради. Бошқа томондан, Олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Динамо" учун очколар сув ва ҳаводек зарур. Шу боис, бугун Микляев шогирдларини анча қийин ўйин кутиб турибди.

ОЧЛда ким иштирок этади?
Қаршида мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлиб ўтади. Буни ҳеч бир муболағасиз таъкидлашимиз мумкин. Бу тўқнашув ҳам кумуш медаль, ҳам Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси эгасини аниқлаб беради. "Пахтакор" сафарда "Насаф"ни мағлуб этса, очколар бўйича Рўзиқул Бердиев жамоасига етиб олади ҳамда жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олади. Боиси, Олий лига-2017 регламентида, очколар тенг келиб қолганда, ғолиб номи қуйидаги кўрсаткичлар асосида белгилаб қўйилган:

1) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
2) ўзаро ўйинларда яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
3) ўзаро ўйинларда сафарда кўп гол урган жамоа;
4) барча ўйинларда энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
5) барча ўйинларда кўп ғалабага эга бўлган жамоа;
6) барча ўйинларда кўп гол урган жамоа.

"Пахтакор" биринчи даврада ўз уйида "Насаф"ни мағлуб (2:1) этганини инобатга олсак, бугунги ғалаба тошкентликларга чемпионатнинг кумуш медали, ҳам ОЧЛ йўлланмасини кафолатлайди. Боиси, пахтакорчилар сўнгги турда "Обод" билан ўйнашлари керак. "Обод" эса чемпионатни тарк этган ва "Пахтакор" бу ўйинда 3 очкони муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган.

Ўз навбатида "Насаф" ғалаба қозонса, кумуш медали ва ОЧЛ йўлланмасини нақд қилиб қўйишади. Бугун учрашув дуранг билан якунланса, "Насаф" сўнгги турда "Навбаҳор" билан камида дуранг ўйнаши лозим бўлади.

29-турнинг барча ўйинлари бир вақтда — 14:00да старт олади.

Олий лига, 29-тур
19 ноябрь (якшанба). 14:00
"Нефтчи" – "Машъал"
"Қизилқум" – "Металлург"
"Олмалиқ" – "Навбахор"
"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912"
"Бунёдкор" – "Бухоро"
"Насаф" – "Пахтакор"
"Динамо" – "Локомотив"

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:47, 19.11.2017.
Ўқилди: 8049 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.