Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

«Динамо» - «Локомотив»: Лигада қолиш ёки чемпионлик ўйини

Баҳо:
+ | -

Олий Лига 29-турининг Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Локомотив» учрашуви барчанинг диққат эътиборида турибди. Ушбу баҳсдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим саналади.

ЎЙИН ҲАҚИДА: ФАҚАТ УЧ ОЧКО УЧУН «ЖАНГ»!

«Динамо» - «Локомотив» иштирокидаги ушбу баҳс ҳар икки томон учун жуда муҳим саналади. ПФЛ қароридан кейин, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Самарқанд жамоаси учун сўнгги икки турда очко олиши ўта муҳимдир. Ҳозирда 32 очко билан 12-ўринда бораётган «Динамо» 11-ўринда 33 очко жамғарган «Қизилқум»ни таъқиб этмоқда. Шу боис «Динамо»ни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди.

Бу борада «Локомотив»да ҳам ғалабанинг қадри жуда баланд. «Темирйўлчилар» Самарқандда уч очко илинжида келишмоқда. Сабаби айнан «Динамо» билан ўйиндаги ғалаба Тошкент клубига кетма-кет иккинчи чемпионликни тақдим этиши мумкин. Шундай экан, «Локомотив» ўтган йили кубок финалида Самарқандда ғолибликни қўлга киритгани каби, бу сафар ҳам кўхна шаҳарга соврин мақсадида келаётгани сир эмас. Икки томон учун ҳам очко жуда зарурлигини инобатга олсак, Самарқанддаги ўйин шиддатли ва муросасиз кечишини тахмин қилиш мумкин.

«Динамо»нинг Олий Лига сўнгги беш туридаги ўйини:

24-тур: Динамо - Олмалиқ - 1:0

25-тур: Насаф – Динамо – 3:0

26-тур: Динамо – Обод - +/-

27-тур: Қизилқум – Динамо – 1:0

28-тур: Динамо – Нефтчи – 1:0

29-тур: Динамо - Локомотив

30-тур: Машъал - Динамо

«Локомотив»нинг Олий Лига сўнгги беш туридаги ўйини:

24-тур: Локомотив – Навбаҳор – 2:0

25-тур: Қизилқум – Локомотив – 0:2

26-тур: Локомотив – Қўқон-1912 - 3:0

27-тур: Нефтчи – Локомотив – 0:0

28-тур: Локомотив – Бухоро – 2:0

29-тур: Динамо - Локомотив

30-тур: Локомотив – Бунёдкор.

ЎЙИН АСИМОВГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛДИ

Самарқандда ўтадиган турнинг эътиборли ўйинларидан бири бўлмиш «Динамо» - «Локомотив» учрашувини бошқариб бориш Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилган. Ўйин назоратчиси Арслон Ҳотамов.

Олий Лига, 29-тур

19 ноябрь (якшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)

ПФЛ вакили: В. Лёткин.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

“Динамо” ва “Локомотив” Олий Лигада 23 марта тўқнаш келишган. “Динамо” 10 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ҳам ушбу рақибни ҳозирга қадар 10 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида эса устунлик “Динамо” томонида - 33:32. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 33 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовларнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишган.

Биринчи даврада ўтган баҳсда «Локомотив» «Динамо» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган. Ўшанда Икром Алибоев ва Мурод Бобожоновларнинг голлари «Темирйўлчилар»га ғалаба келтирган. Шу куни «Динамо»да гол уриш учун жуда кўп имконият юзага келган бўлсада, вазиятлардан унумли фойдаланилмаганди.

«Динамо» сўнгги марта «Локомотив»ни Самарқандда 2013 йилда мағлуб этган. Ўшанда Санъат Шихов томонидан 90+3-дақиқада киритилган гол самарқандликларга ғалаба келтирган.

Самарқанддаги ўзаро сўнгги олти учрашув:

16.04.2015 «Динамо» - «Локомотив» 0:1

06.06.2014 «Динамо» - «Локомотив» 1:2

29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0

30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1

17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0

20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0

ЭСКИ ТАНИШЛАР

«Динамо» - «Локомотив» учрашувида бир қатор эски танишлар рўбарў келишади. Жумладан, «Динамо» сафидаги Фарҳод Тожиев, Темур Жўраевлар ўз вақтида «Локомотив» сафида тўп суришган. Фарҳод пойтахт клуби сафида чемпионат тўпурарларидан бирига айланганди.

«Локомотив» таркибидаги ҳимоячи Салим Мустафоев Самарқанд футболи тарбияланувчиси саналиб, айнан «Динамо» сафидан «Локо»га йўл олганди. Шунингдек, ҳозирда «Локо» посбони бўлган Игнатий Нестеров ҳам Олий Лигадаги дебют ўйинларини айнан «Динамо» сафида ўтказган. Қолаверса, жамоа яримҳимоячиси Садриддин Абдуллаев 2007 йилда «Динамо» сафида яхши мавсумни ўтказиб, «Динамо»нинг ўша мавсумни 5-ўринда якунлашига катта ёрдам берган.

УЧРАШУВГА МАРҲАМАТ!

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Локомотив» учрашуви чипталари стадион кассаларида сотилмоқда. Ўйин якшанба куни соат 14:00 да бошланади.

Олий Лига. 29-тур.

19 ноябрь (якшанба)

«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Учрашув бошланиш вақти: 14:00.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:56, 19.11.2017.
Ўқилди: 3270 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.