«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоадоши Неймарни ўзига дўст деб ҳисобламайди. Аммо, унинг таъкидлашича, улар ўртасида ўзаро ҳурматга асосланган муносабат шаклланган.
«Ҳар қандай инсон учун яхши дўстларга эга бўлиш — бу нормал ҳолат. Одамлар ўзига руҳий жиҳатдан яқин инсонлар билан дўст тутинишади.
Неймар билан бундай дўстлар ҳисобланмаймиз. Лекин, энг муҳими, биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Буни яхши тушунамиз», – деди Кавани.