“ПСЖ” январда яна бир кучли ҳужумчини харид қилмоқчи. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, француз клуби “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни сотиб олмоқчи. Чилилик футболчининг шартномаси ёзда якунига етади. Санчес учун айни дамда “Манчестер Сити” ҳам даъвогар ҳисобланмоқда.