«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте Премьер-Лига доирасида «Ливерпуль» клубига қарши ўйин олди матбуот анжуманига соқоли олинган ҳолда келди.
Италиялик мутахассис бундан олдинги интервьюларнинг бирида, жамоаси мағлуб бўлмагунча соқолини олмаслигини айтган эди, аммо у ўз гапиринг устида чиқмади.
“Қизим менга: “соқол билан сиз қариядек кўринар экансиз!” дегани учун ҳам олиб ташладим”, - дейди Конте.
Конте соқоли олинмаган ҳолда 18 ноябрь «Вест Бромвич» клубига қарши ўйин олди матбуот анжуманига келган эди. «Челси» клуби ўша ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ҳудди шу ҳисоб билан Чемпионлар Лигасида «Қорабоғ» клубини мағлуб этган эди.