"Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех чемпионлик курашида ҳали кўп бурилишлар бўлишини тахмин қилди.
"Биз ўз ўйинимизни давом эттириб, атрофгади воқеаларга чалғиш керак эмас. Фақатгина ғалаба бизга ёрдам беради. Айнан шу кайфият билан ўйинга тайёргарлик кўриш лозим.
Биз ўз ўйинимизда ғалаба қозониб, шундан кейингина бошқа клубларнинг натижасини кузатишимиз мумкин. Юқори поғонадаги жамоалар ғалаба қозонишда давом этса, уларга етиб олишнинг имкони бўлмайди. Бундан олдин эса ўз учрашувларимизда зафар қучиш лозим.
Олдинда турлар кўп. Биз ўз мақсадимизга 13 учрашувда эриша олмадикми, демак бу ишни кейинги 30 ўйинда бажариш керак.
Ҳали чемпионлик пойгасида қизиқарли бурилишлар бўлиши тайин. Атиги икки турдан сўнг сиз кучли тўртликка чиқишингиз мумкин. Аминманки, бундай имконият мавсум охирига қадар сақланиб қолади", - дейди Чех.