Кириш Регистрация

Дриблинг, провокация устаси Неймар “ПСЖ”да ҳаддидан ошяптими?

Баҳо:
+ | -

Йўқотилган тўплар ёки ортиқча дриблинглар... Баъзан Неймар нафақат рақибларни, шунингдек кузатувчиларни ҳам жонига тегиб кетади. Бу фикрни исботлаш учун Воҳид Халилходжич, Патрис Локо ва статистикалар орқали кўриб чиқиш мумкин. Goal нашри мутахассисларнинг фикрига таяниб, Неймарнинг ўйини борасида мулоҳазаларини баён қилди.

Савол ҳам “ПСЖ” янги юлдузининг ўйини каби иғвогарона. Франция Неймарни ҳафтада икки марта кузата бошлаганидан бери, у ҳар сафар ортиқча узатмалар, ортиқча дриблинглар ёки ортиқча саҳналар кўрсатиш билан ҳамманинг жиғига тега бошлади. Қисқаси, Неймар бошқаларга у майдонда ортиқча ҳаракат қилаётгани, “Барселона”дан кетганидан бери жамоавий ва шахсий орзулари билан андармон бўлиб қолгани тасаввурини уйғотмоқда.

Ушбу саволга “ПСЖ”нинг собиқ ҳужумчиси Патрис Локонинг (1995-1998) кулиб жавоб қайтарди. Собиқ ҳужумчи “ПСЖ” мавсум бошидан бери Европанинг энг дахшатли ҳужум чизиғига эга эканини таъкидлади: “Ҳозиргача таклиф қилинаётган ҳужум бу жуда юқори савияда! Бу ҳужумнинг етакчиси Неймар, албатта. Ҳар ўйинда ундан шунчалик кўп нарса кутяпмизки, унинг ижроси маромида бўлганида ҳам танқид қилишни бошладик. У аллақачон ноодатий ишларни бажариб бўлди. Биз у билан қўпол муносабатда бўлаяпмиз” – деган “ПСЖ” афсоналаридан бири.

10 рақам эгасининг Чемпионлар Лигасидаги статистикаси бир нарсани тасдиқламоқда: Неймар ҳаддан зиёд кўп дриблинг ...

Давоми

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:16, 29.11.2017.
Ўқилди: 10266 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.