Кириш Регистрация

Неймарнинг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қиладиган жиддий муаммо пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар яқин орада "Реал"га ўтмайдиган кўринади.

Боиси, Испания миллий суди ЖЧ-2018 олдидан Неймарга қарши суриштирув ишларини бошлаши кутилмоқда. Футболчи "Сантос"дан "Барселона"га ўтгунга қадар Неймар трансфер ҳуқуқининг 40 фоизига эгалик қилган DIS инвестиция фонди судга шикоят киритган. DIS иддао қилишича, ўйинчи Каталонияга кўчиб ўтиш пайтида унинг трансфер нархи пасайтириб кўрсатилган ҳамда жамғарма маълум суммадан маҳрум бўлган.

DIS Неймар ва унинг отасини 5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда, дея хабар тарқатда Sport.es. Аммо, бразилиялик футболчи Испанияда 2 йил "олиши" мумкин. Шу боис, "Реал" ва унинг президенти Неймарнинг трансферидан воз кечиши мумкин. Мазкур муаммо жиддий тус оладиган бўлса, ўйинчи Испанияга қайтмаслиги мумкин.

Манба: football24.ua
Киритилди: 19:49, 29.11.2017.
Ўқилди: 28722 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.