“Реал” аъзоси Гарет Бэйл яқиндагина жароҳатидан тикланиб, сафга қайтганди. Бироқ уэльслик футболчи Испания кубоги жавоб ўйинида “Фуэнлабрада”га қарши баҳсда яна жароҳат олди. Оқибатда футболчи Ла лига кейинги турида “Атлетик”ка қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Айни пайтда Бэйлнинг жароҳати унчалик жиддий эмаслиги таъкидланмоқда. Маълумотларга кўра, футболчи кейинги ҳафтада сафга қайтади.