Турининг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг хабарига кўра, Гонсало Игуаин “Наполи”га қарши учрашувда қайдномага киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин қўлидан жароҳат олганди, шунга қарамай у ўйин қайдномасига киритилади.
“Гонсалони қўли ҳалихам оғриябти, лекин уни қайдномага қиритдим. Ишончим комилки, Игуаиннинг фойдаси тегади.
Унинг ҳолатини яна кўриб чиқамиз, агар уни оғриқ безовта қилса, битта ўйинни деб таввакал қилишнинг ҳожати йўқ. Мавсум давомида яна 30 та ўйин бор, вазиятга қараб иш кўрамиз”, - дейди Аллегри.
Маълумот учун, “Наполи” – “Ювентус” учрашуви 3 декабрь куни Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.