Криштиану Роналду фақат клубдан оладиган маоши билан чекланиб қолаётгани йўқ. У даромад қилишнинг турли усулларини қўлламоқда. Хусусан, Роналду инстаграмдаги саҳифаси орқали ҳам яхшигина пул топяпти.
Маълумотларга кўра, Роналдунинг инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирган битта рекламаси камида 350 минг евро туради. Футболчининг инстаграмдаги саҳифаси аъзолари сони 116 млнни ташкил қилади. Роналду смартфондан тортиб спортчилар истеъмол қиладиган таомларгача реклама қилади.
Маълумот учун, Роналду кўчмас мулк савдоси билан ҳам шуғулланади.