“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне “Вест Хэм”га қарши учрашув (2:1) да Сильванинг голига пас берди.
Гап шундаки, 26 ёшли бельгиялик футболчининг жорий мавсумдаги голли узатмалари сони 12 тага етди.
Де Брюйне “Сити”даги дебютидан сўнг (2015 йил сентябрь ойи) 35 та голга пас берди ва бу кўрсаткича бўйича Европанинг бешта топ лигасидаги футболчилар орасида яққол пешқадамга айланди.