«Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Андер Эрреранинг сўзларига кўра, жамоа ички чемпионатда биринчи ўринни қўлга киритмоқчи.
«Яқин вақт ичида жамоамиз ўзининг энг яхши спорт формасига кириб олади. Ҳозирча иккинчи ўринда бормоқдамиз ва биринчи ўринга интиляпмиз.
«Арсенал» билан бўлган баҳсда ажойиб ўйин кўрсатиш эвазига натижага эришдик. Айниқса, дастлабки 15 дақиқа фантастик бўлди. Де Хеа эса шунчаки қойилмақом ўйин кўрсатди.
Лингард ва Погба ҳам жуда фаол ҳаракат қилишди. Афсуски, Полнинг қизил карточкаси ачинарли бўлди. Лукаку гол урмаяпти, аммо жамоага жуда катта фойдаси тегмоқда.
Линдельф ҳам ажойиб спорт формасида дейиш мумкин. Умуман, оптимистик кайфиятдамиз» – дейди Эррера.