«Ливерпуль» ҳужумчиси Даниэл Старриж жамоадаги ҳолатидан норози ва клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда.
Бу қарорга клуб устози Юрген Клопп ҳам қарши эмас ва яхшироқ таклиф тушадиган бўлса Старриж жамоани тарк этади.
Олдинроқ 28 ёшли футболчи билан Италиянинг «Милан» клуби қизиқаётганди.
Маълумот учун, Даниэл жорий мавсум Англия чемпионатида 9та учрашув ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширган.