Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Обамейянг қишда "Боруссия"ни тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг қишки трансферлар чоғида дортмундликлар сафини тарк этмоқчи.

Bild нашри хабарига кўра, габонлик футболчи билан баъзи жамоадошлари ўртасида келишмовчилик туғилган. Обамеянг Германия чемпионатининг 12-турида "Штутгарт" билан ўйинда (1:2) қатнашишдан четлаштирилган. Бунга унинг машғулотга кечикиб келгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, "Шальке-04" билан учрашувнинг 72-дақиқасида ҳисоб 4:2 бўлиб турганида габонлик футболчи майдондан четлатилган. Ўйин 4:4 ҳисоби билан тугаган. Шундан сўнг унга бўлган норозилик кучайган.

Обамеянгнинг шартномаси 2021 йилнинг ёзигача тузилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:30, 05.12.2017.
Ўқилди: 2604 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик