Италиянинг "Рома" клуби бош мурабийи Эйсебио Ди Франческо "Корабоғ"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Перотти ва Наингголан яхши ҳолатда, демак майдонга тушишлари мумкин. "Челси" - "Атлетико" натижаси? Биз фақат "Корабоғ"га қарши ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.
Ягона мақсадимиз гуруҳ босқичидан чиқиб олиш. Бугунги ўйинда маъсулиятни биринчи дақиқаларданоқ ҳис этиб ўйнашимиз керак. Чунки,"Корабоғ" оддий жамоа эмас”, - дейди мутахассис.