"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЦСКАга қарши учрашувда асосий дарвозабон Серхио Ромеро бўлишини айтди.
“Де Хеадан кучлироқ дарвозабон билан ишлаганмисиз? Ха, бу Ромеро. Серхио ҳозирда яхши жисмоний спорт формасида, шунинг учун бугунги ўйинда асосий таркиб ўйинчиси бўлиб майдонга тушади. Асосий таркибга тўхталадиган бўлсак, ҳали аниқ бир қарорга келмадим”, - дейди Моуриньо.