«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде қишда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Хавьер Маскерано ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Маскерано - «Барселона» футболчиси ва биз унга ишонамиз. Унинг тезроқ тузалиб сафга қайтишини ҳоҳлаймиз», - дейди Вальверде.
Сал аввал матбуотда аргентиналик футболчи жамоани тарк этиш истагида эканлиги хабар қилинган эди. Футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози бўлмоқда.