Кеча тунда Европа Лигасининг гуруҳ босқичи ҳам якунланди.
Унда «Зенит» аъзоси Эмилиано Ригони, «Милан» ҳужумчиси Андре Силва ва Киевнинг «Динамо» си футболчиси Жуниор Мораеслар 6 тадан тўп киритган ҳолда гуруҳ босқичи тўпурарлари бўлиб олишди.
Мораес сўнгги турда “Партизан” (4:1) билан баҳсда хет-трик қайд этди. Унинг 2 голи пенальтидан урилган.
Шунингдек, “Зенит” футболчиси Александр Кокориннинг ҳисобида 5 та гол бор.