Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

У тарихни янгилашда давом этмоқда, Мессидан янги рекорд

Баҳо:
+ | -

Кеча, 10 декабрь куни Испания чемпионатининг 15-турида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Вильярреал”га қарши учрашувнинг 82 дақиқасида гол урди.

Гап шундаки, ушбу гол Лионель Месси учун “Барселона” сафида барча мусобақалар доирасида урилган 525-гол сифатида қайд этилди.

Месси ушбу натижа эвазига “Бавария” жамоасининг собиқ футболчиси Герд Мюллер томонидан бир клуб сафида урилган голлар бўйича ўрнатилган рекордни такрорлади.

Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчиси “Барселона” сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Герд Мюллер эса “Бавария” шарафини 1964 йилдан 1979 йилга қадар ҳимоя қилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Лионель Месси жорий мавсум Испания чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни футболчи ва “Барселона” клуби ўртасидаги ўзаро келишув 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирилганди.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 20:05, 11.12.2017.
Ўқилди: 7609 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.