Парижнинг ПСЖ жамоаси собиқ футболчиси Нене айни дамда ушбу клубда ҳаракат қилаётган Неймар ҳақида фикр билдирди.
“Неймарни Парижда кўриш жуда ёқимли. У нафақат зўр футболчи, балки ажойиб инсондир. У билан дўстмиз.
Неймарнинг юраги катта, яхши рақиб. У ҳар бир ўйинда олдинги учрашувдан кучлироқ ўйнашни истайди”, - дейди Нене.
Неймар “Олтин тўп-2017” учун даъвогарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллади.