Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Тите: «Неймар - қалби тоза йигит»

Баҳо:
+ | -

Бразилия термаси биринчилардан бўлиб Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Албатта, бунда жамоа бош мураббийи Титенинг хизматлари беқиёсдир.

Аденор Леонардо Бачи ёки оддий қилиб айтганда, Тите «пентакампеонлар»ни 2016 йилнинг июнида қабул қилиб олганди. Ўша даврларда жамоа инқироз ёқасига келиб қолганди.

Терма ўз юртида ўтган мундиалдаги шармандали натижадан сўнг ўзига кела олмаётганди. Тите қўл остида Бразилия термаси дастлабки учрашувини Эквадорга қарши ўтказганди.

Кейинчалик қаторасига етти ўйинда ғалаба қозонган жамоа биринчи бўлиб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди. Умуман олганда, Тите бошқарувида бу терма 12та ўйин ўтказди.

Шундан 10тасида ғалаба қозонган бўлса, яна икки учрашувда дуранг қайд этди. Яқинда ФИФА расмий сайти Тите билан суҳбат уюштирди.

- Агар фаолиятингизнинг энг ёрқин хотиралари рейтингини тузсангиз, Бразилия термасининг Параг­вай устидан ғалаба қозониб, ЖЧ-2018 йўлланмасини нақд қилган лаҳзаларини нечанчи ўринга қўярдингиз?

- Агар фаолиятимни 10 балли тизимда баҳолайдиган бўлсам, ўша лаҳзаларга 8 балл бераман. Мабодо жамоа­миз ўз юришини жаҳон чемпионлиги билан якунласа, 10 баллга баҳоласа арзийди.

- Ўшанда ўзингизни бахтли ҳис қилдингизми?

- Дастлаб енгил тортдим. Шундан сўнг атрофга назар солиб, бахтли эканимизга гувоҳ бўлдим. Бу Парагвай билан ўйинда бошланиб, Чилига қарши учрашувдан сўнг ниҳоясига етди.

Чунки биз характер кўрсатиб, саралаш турнирида иштирок этаётган бошқа жамоаларга ҳурматимизни намоён этдик.

- Бир неча ой олдин Марсело «Биз Титедан миннатдор бўлишимиз керак. Чунки у барчасини ўзгартириб юборди», деганди. Айнан нимани ўзгартирдингиз?

- Умуман олганда, Марселонинг гапларини тўғри талқин қилиш керак. Аслида барчасига футболчиларнинг меҳнатлари эвазига эришдик.

Тўғри, натижа учун мен жавоб бераман. Штабимиз билан амалга оширган ишларимиз ўз самарасини берганидан хурсандман.

- Бразилия термаси Рио Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритди. Бу жиҳат жамоага қанчалик ёрдам берди?

- Олимпия ўйинлари Неймар, Маркиньюс, Габриэль Жезус ва Ренато Аугусто каби футболчиларнинг тажрибалари ошишида анча ёрдам берди.

Якунда улар Бразилия миллий жамоасининг бир бўлагига айланишди. Айнан шу футболчилар олимпиячиларнинг бош совринни қўлга киритишларида муҳим роль ўйнашди.

- Бундай юқори даражани бир неча ой ушлаб туришга қандай эришяпсиз?

- Иложи борича терма ўйинлари пайти юқори савиясини ушлаб турган футболчиларни чақиришга уриндик. Бунда натижа ҳақида ўйламадик. Жамоани рақобатбардош қилиш пайида бўлдик.

- Неймар билан ишлаш қандай кечди?

- Унинг бир ўзини вазиятга масъул қилиш ярамайди. Ҳар бир футболчи билан суҳбатда тегишлича вазифаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Таркибда жаҳоннинг энг яхши уч ўйинчисидан бири бўлса, бу омадингиз келганидан даракдир.

- Неймарнинг мухлислар билмайдиган жиҳатлари борми? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 23:07, 12.12.2017.
Ўқилди: 1807 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.