Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Месси сотилмайди! Кафолат – 700 миллион евро

Баҳо:
+3 | -1

Ҳа, «Барселона» мухлислари узоқ кутган воқеа рўй берди - эндиликда улар енгил тин олишлари мумкин. «Кўк-анорранг»га бурканганлар хурсанд, қолганларнинг эса ҳафсаласи пир.

Лионель Месси камида 2021 йилгача Каталонияда қолади. Мабодо «Барса» офисига кутилмаган харидор ташриф буюрса, ўзи билан жуда катта миқдорда маблағ олиб келиши даркор - янги келишувга кўра, аргентиналик ҳужумчининг товон пули ёзда хабар берилганидек, 300 эмас, балки 700 миллион еврони ташкил этади.

Мессининг битимни узайтириши билан боғлиқ гап-сўзлар деярли ярим йилдан буён давом этмоқда. Кўрайлик-чи, ушбу жараёнда қандай ҳодисалар кузатилган экан.

Фойдали ёлғон

Дастлаб «Барселона» раҳбарияти 5 июль санасида Леонинг шартномасини узайтириш билан боғлиқ барча ишлар якунлангани, фақат футболчининг имзо чекиши қолгани ҳақида хабар берди.

Месси таътилдан қайтганидан сўнг махсус маросимда ушбу ишни амалга ошириши кутилганди. Умуман, 7 июль куни клуб президенти Хосеп Бартомеу Catalunya Rаdio каналига берган интервьюсида аргентиналикнинг янги келишуви юзасидан барча масала июндаёқ ечимини топганини айтганди.

Сўнгра «Барселона»нинг АҚШ бўйлаб ўтказган турнеси пайтида «кўк-анорранглилар» раҳбари Майамида ESPN журналистлари саволларига жавоб қайтараркан, ушбу маълумотни тўлдиришга ҳам улгурди: «Месси бироз аввал шартномага имзо чекиб бўлди. Энди Барселонага қайтгач, махсус тадбирда буни расман эълон қилиш қолди, холос».

Кейинчалик Неймар трансфери билан боғлиқ жараён бошланди, ҳамманинг фикру хаёли ушбу келишувга қаратилгани боис Мессининг шартномаси бироз унут бўлди.

Шунга қарамай, президентнинг гапларига ишонмасликка тайинли сабаб йўқ эди - чунки аргентиналик юлдуз клуб раҳбарининг сўзларини инкор этмаётганди.

Тақдимот ва расмий маросим ўтказилмагани, Мессининг қўлида ручка ушлаган ҳолда тушган сурати йўқлигига ҳеч ким эътибор қаратмади.

Фақат клуб #messi2021 хэштеги остида ажойиб ролик тайёрлаб, унда мухлисларни Леонинг «кўк-анорранглилар» либосидаги тарихи билан таништирди. Ҳамма ушбу видеони кўриб ўзини хотиржам сеза бошлади.

Сир очилиб қолди

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:01, 13.12.2017.
Ўқилди: 6576 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.