Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал ўйин яна 1 соатдан кейин старт олади. "Гремио" ва "Реал Мадрид" жамоаларининг бошланғич таркиблари аниқ бўлди.
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бугунги ўйинда захира ҳаками вазифасини бажарса, Абдуҳамидулло Расулов унга бу ишда ёрдамчилик қилади. Жаҳонгир Саидов эса видеоассистент сифатида ишлайди.
Клублар ўртасида ЖЧ. Финал
"РЕАЛ МАДРИД" - "ГРЕМИО"
16 декабрь, 22:00. Абу Даби. "Zayed Sports city"
"Реал": Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Иско, Роналду, Бензема
"Гремио": Грохе, Эдилсон, Гаромел, Каннеманн, Мичел, Луан, Кортес, Рамиро, Барриос, Фернандиньо, Жаилсон
Ҳакамлар: Сезар Рамос, Торрентера, Эрнандес (барчаси — Мексика), Равшан Эрматов (Ўзбекистон)