“Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Уилфрид Ндиди учун “Кристал Пэлас”га қарши кечган учрашув (0:2) да энг омадсиз кун бўлди. Ндиди ўйининг 62-дақиқасида қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Қизиқ тарафи шундаки, Уилфридни шу куни туғилган куни эди. У 21 ёшга тўлган бир пайтда ҳакамдан ҳам совға олди, фақат бу совға уни майдондан четлатиш бўлди.
Бу билан Ндиди туғилган кунида четлаштирилган иккинчи футболчига айланди. Бундан олдин “Ньюкасл” ҳужумчиси Дуайт Гэйл ҳам шу ҳолатга тушганди.