Каталониянинг “Барселона” клуби директори Гильермо Амор жамоа президенти Жозеп Бартомеунинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн билан ўтадиган учрашуви ҳақида гапиришни истамади.
“Агарда El Mundo Deportivo газетаси буни тўғри деб ҳисобласа, балким бу аниқ маълумотдир. Бундай учрашувлар фақатгина алоқаларни яхшилаш учун ўтказилади.
Футболни тушунадиганлар буни билади. Бундай футболчилар жуда кўп. Жамоамиз эса тўғри йўлдан кетмоқда”, - дейди Амор.
Олдинроқ Гризманн “Барселона” билан келишиб олгани, трансфер нархи 100 миллион евро бўлиши айтилганди.