Туркиянинг “Бешиктош” клуби аъзоси Женк Тосун яқин орада клубини алмаштириши мумкин.
Туркия клуби президенти Фикрет Ўрмоннинг маълумотига кўра, унга “Кристал Пэлас” томонидан 20 миллион евролик таклиф бор.
“Ҳозирча биз Женкнинг кетиши борасида ҳеч қандай фикрлар айта олмаймиз. Унинг қолишини истардик. 20 миллион – унинг учун жуда кам маблағ”, - дейди Ўрмон.
Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.