Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Киллиан Мбаппе Sports Illustrated талқинига кўра, дунёнинг энг тез югурадиган футболчисига айланди.
Биз эса сизларга олдинроқ футбол майдонларида тўп билан энг тез югурган футболчиларни эслаб ўтишга қарор қилдик.
Обьектив олиб қараганда, мазкур рўйхатни тузиш жуда қийин кечди.
Бироқ рўйхатдан бизда ёрқин таассурот қолдирган футболчилар жой олгани таҳсинга сазовор.
10. Килиан Мбаппе
Франциялик футболчи 44,7 км/соат тезлик билан югуриб, футбол оламидаги энг яхши натижани кўрсатди. Уни эса Усэйн Болтга тенглаштиришган бўлиши ҳам мумкин.
Статистикаларнинг тасдиқлашича ундан фақатгина Болт тезроқ югурган ёки манба нотўғри маълумот берган. Шунинг учун ҳам уни бу рўйхатга қўшишга қарор қилдик.
9. Тео Уолкотт
Уолкотт Мбаппенинг ёшига етганида таниқли футболчи эмасди. Шундай бўлса-да, уни 2006 йилда уни Свен-Горан Эрикссон жаҳон чемпионатига олиб кетди.
Ундан кейин Тео жамоаси таркибида аъло даражадаги ўйинларни намойиш этди. Бироқ 11 йил ўтиб, “канонирлар”нинг захирасига ўтириб қолди.
5 йил олдин у Премьер лиганинг энг тезкор футболчиси эди. Бир ўйинда у 40 метрни 4,42 секундда югуриб ўтганди.
8. Юрген Дамм
Юрген Дамм ҳақида 2015 йилга қадар фақатгина компьютер ўйинлари ҳаваскорлари танир эди.
Ақлсиз мексикалик дунё футболи юлдузлари билан тенгма тенг югурди. 2015 йилга келиб у қизиқ рейтингга эга бўлди, у дунёнинг энг кучли дриблинг устасидан бирига айланди.
Дамм фақатгина Гарет Бэйлдан ортда қолди. Мексика чемпионати доирасидаги ўйинда Дамм 35,2 км/соат тезликда югурди.
7. Жейми Варди
Ўз таржимаи ҳолида Вардининг ёзишича, ёшлигида барчадан тез югурган. Ўз вақтида форвард Англия термасида барчадан тез югурган ва асосий фигурага айлангани айтиб ўтилади.
Чемпионлик мавсумида Вардининг тезлиги 35,44 км/соат бўлганди. Жейми буни камтарлик билан қабул қилди.
6. Кингсли Коман
Франциялик футболчи бу рейтингни расмий мақомда эгаллади. Коман “Евро-2016”нинг энг тезкор футболчисига айланди.
Ушбу турнирда “Бавария” вингери фақатгина икки ўйинда иштирок этди, бироқ натижага таъсир қиладиган иш бажара олмади.
Аммо тўп билан 32,8 км/соат тезлигида югура олишга эришди.
5. Пьер-Эмерик Обамеянг ДАВОМИ