"Челси" клуби ўз ярим ҳимоячиси Эден Азарни асло "Манчестер Юнайтед"га сотмоқчи эмас.
"Don Balon" хабар тарқатишича, лондонликлар хўжайини Роман Абрамовичнинг шахсан ўзи бельгиялик футболчининг "МЮ"га трансферига тақиқ қўйди.
Аввалроқ манкунианликлар "Реал"дан Азарни илиб кетиш учун 100 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
2017/2018 йилги мавсумда Эден Азар барча мусобақалар доирасида "Челси" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 4та голга узатма берди.