Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Даврон Исоқов: «Косонсой» жамоасидан қарздорман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси биринчи лига ғолиби сифатида келгуси йил Суперлигада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Эришилган ютуқларда бутун жамоа, хусусан, ҳужумчиларнинг ҳиссаси катта. Улар орасида Чортоқ тумани, Пеш­қўрғон туманидан бўлган Даврон Исоқов ҳам бор.

Якунланган мавсумда жами 14та гол уриб, жамоаси муваффақиятларига салмоқли улуш қўшган форвард яқинда мухбиримизга интервью берди.

- Даврон, маълумки, футбол мактабида таҳсил олмай, катта футболга қадам қўйгансиз...

- Биласизми, Чортоқ тумани, айниқса, Пешқўрғон аҳли миллионлар ўйинининг ашаддий ишқибозлари ҳисобланишади. Шундан бўлса керак, Тоҳир Мадраҳимов, Зафар Мусабоев, Рашид Ғофуров сингари машҳур футболчиларга ҳавас қилардик. Аммо ота-онам дастлаб футбол мактаб-интернатида ўқишимга рухсат беришмаган.

Шунинг учун Наманган шаҳридаги академик лицейда таҳсил олдим. Лекин кейинчалик қизиқиш барибир, устунлик қилиб, яшил майдон ўзига тортаверди. Хуллас, лицейдаги ўқиш тугагач, футболчи бўлишга аҳд қилдим. Маълум сабабларга кўра, фаолиятимни 19 ёшда бошладим. ,

2009 йили иккинчи лига клуби - «Дўстлик» (Учқўр­ғон)да ўйнадим. Кейинчалик «Навбаҳор» ёшлар жамоасида тўп сурдим. Сўнгра «Чуст-Пахтакор» ва «Насаф-2»да ўйнадим. 2012 йилдан «Косонсой» шарафини ҳимоя қилдим, бир муддат «Навбаҳор»да тўп сурдим.

- Сизни асосан «Косонсой»даги тўпурарлик қобилиятингиз ор­қали таниганмиз. Шу ҳақда ҳам тўхталсангиз.

- «Косонсой» - мен учун энг қадрли жамоаларидан бири. Косонсойда омадли ва омадсиз кунларни ўтказганман. Оғир вақтларимда (Даврон Исоқов тиззасидаги жароҳати сабаб операция столига ётқизилган) клуб раҳбарлари ва мураббийлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришди.

Фурсатдан фойдаланиб, косонсойлик футбол жонкуярларига миннатдорчилик билдираман. «Косонсой»да тўп сурган вақтим футбол жамоатчилигига танилдим. Ниятимга етишимда «Косонсой» ўзига хос трамп­лин вазифасини ўтади.

Мазкур клубдаги 3,5 йиллик фаолиятим давомида маҳоратим ва тажрибамни анча оширдим. Кўплаб голлар урдим, фаолиятимдаги энг катта қадамни ҳам айнан «Косонсой»да ташладим - «Навбаҳор»га ўтиб, олий лигада ўз имкониятимни синаб кўрдим.

Наманганнинг бош жамоаси сафига қўшилганимдан кейин кўп жароҳат ола бошладим. Шунинг учун асосий таркибга киролмадим. Қишки йиғинлар пайти тиззамдан жиддий шикастланиб, операция столига ётишга мажбур бўлдим. Орада 5 ой футбол ўйнай олмадим, шу сабабли «Навбаҳор»ни тарк этишга тўғри келди.

Аммо юқорида айтганимдек, косонсойликлар оёққа туришимда кўмаклашишди. Бошқача айтганда, «Косонсой» ФК мени катта футболга қайтарди. Шундай экан, «Косонсой» жамоасидан умрбод қарздорман, яна яшил майдонда юқори савияли ўйин намойиш этишимда бу клубнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Айтганча, «Косонсой»да укангиз Бобур Мамажонов билан бирга тўп сургансиз...

- Ҳа, Бобур мен каби тўғридан-тўғри катта футболга кириб келган. У ҳам айнан «Косонсой»да футболчи сифатида шаклланди. Умуман, Косонсойда ўйнаганлар орасида жамоадан норози бўлиб кетганлар йўқ.

Тан олиш керакки, барчамиз ҳар доим клуб раҳбариятидан миннатдор бўлганмиз. Ўтган йилги жамоада тўп сурганларнинг аксарияти ҳозир ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Укам якунига етган мавсумни «Хотира-79»да ўтказди.

Бош­қа жамоадошларимиз «Хотира-79», «Норин», «Янгиер», «Цементчи» клублари, «Навбаҳор» ўринбосарлари таркибида ўйнашди.

Демоқчи бўлганим, «Косонсой»да ҳақиқий футбол жонкуярлари ишлашади. Меҳмон Солихўжаев, Абдувосит Азизов, Шуҳрат Бозоров, Олимхон Турсунхўжаев, Отабек Маҳмудов сингари маҳаллий мураббийлар жамоада ажойиб муҳит яратишганди, барчамиз аҳил оиладек эдик.

Афсуски, маълум сабабларга кўра, «Косонсой» айни пайт 2-лигада ўйнамоқда.

- Кейинчалик «Цементчи»дан таклиф олдингиз... ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:18, 23.12.2017.
Ўқилди: 3478 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.