Каталониянинг “Барселона”нинг жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Эль Класико” (3:0) ҳақида гапирди.
“Кучли рақиб майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан мамнунман. “Эл Класико” – жуда муҳим ўйин.
Ҳали Испания чемпионатининг биринчи давраси якунланмади, олдинда жуда кўп турлар бор. Бироқ рақиблардан яхшигина фарқ билан олдинга чиқиб олдик. Ҳеч нима ҳал бўлмади. Биринчи бўлимда “Реал” жуда яхши ўйнади. Узун паслар орқали бизнинг жарима майдончамизга яқинлашиб, хафли вазиятлар яратишга интилишди. Танаффусдан кейин ўйинни ўз қўлимизга олдик ва тўп билан кўпроқ ишладик.
Суперкубокда “Реал”дан мағлуб бўлгандик, бироқ энди рақибдан кучлимиз”, - дейди Вальверде.