Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роберт Просинечкининг фикрича, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кучли.
"Роналдуда қойилмақом статистика, у ажойиб ўйинчи. Одамлар уни севишлар и ва кўролмасликлари, қойил қолишлари ва ҳақорат қилишлари мумкин, аммо у тарихдаги энг яхши ўйинчилардан бири.
Аммо Месси яхшироқ. У ҳам шундай ажойиб статистикага эга, аммо унинг футболчи сеҳрли ва такрорланмас", - дейди Просинечки.