Сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш этиб келаётган маҳоратли ярим ҳимоячи Икром Алибоев фаолиятини яна “Локомотив” сафида давом эттирадиган бўлди.
23 ёшли футболчи бугун “Локомотив” билан шартномасини яна икки йилга узайтирди.
Қайд этиш жоизки, Икром Алибоев 2012 йилдан буён “темирйўлчилар” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.