Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойга катта мақсадлар билан йўл оляпти

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФФ анжуманлар залида U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ҳамда терма жамоа футболчилари иштирокида ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 январь куни ушбу Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади. Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақага жўнаб кетиш олдидан терма жамоа яхши тайёргарлик кўргани ва Хитойга яхши кайфиятда йўл олаётганини таъкидлади.

"Осиё чемпионатига ҳар томонлама тайёргарлик кўрдик. Айни дамда терма жамоага энг муносиб ҳамда ҳар томонлама кучли 23 нафар футболчини жалб этдик. Осиё чемпионатида фақат яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоага шароит яратиб берган, машғулотлар ва хориж йиғинларини ташкил этган Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига катта раҳмат. Биз олдимизга катта вазифа ва мақсадлар қўйганмиз. Осиё чемпионатига фақат ғалаба ва чемпионлик учун йўл олаяпмиз", - дейди Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи.

“Биз турнирда муносиб тарзда иштирок этишни этишни мақсад қилганмиз. Боиси, бунгача ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионатига йўлланма олиша олмади. Бу эса, бизга икки карра масъулият юклайди. Буни барча ҳис қилмоқда”.

“Таиланддаги турнир биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. У ерда нафақат натижа, балки тактик ва услубий жиҳатдан ҳам анча муваффақиятга эришдик. Турнир давомида турли тактик усулларни амалда синадик. Анча фойдали ва ҳар томонлама керакли турнирда иштирок эта олдик деб ўйлайман”, - деди Ҳайдаров.

“Хитойга учиб кетиш олдидан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Қолаверса, Қаршида “Насаф” билан иккита назорат учрашувида майдонга тушдик ва бунинг учун ушбу учрашувларни ўтказишда бизга лаббай деб жавоб берган “Насаф” устози Рўзиқул Бердиевга катта ташаккур. Ушбу учрашувлардан сўнг таркиб борасида бир тўхтамга келдик ва таркибни танладик”.

Ушбу матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчилари ҳам мусобақа олдидан ўз фикрларини билдиришди.

Забиҳилло Ўринбоев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори): “Турнирда яхши иштирок этиб, барчани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мусобақага фақат ғалаба учун йўл оламиз”.

Жавоҳир Сиддиқов (ярим ҳимоячи): “Айтишим мумкин, биз расмий мусобақаларда иштирок этадиган ягона терма жамоа ҳисобланамиз. Бу бироз ёқимсиз бўлса ҳам, ҳақиқат. Бу эса, бизга янада катта масъулият юклайди. Биз ҳам мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Турнирда фақат чемпионлик учун курашамиз”.

Достон Ҳамдамов: (ҳужумчи): “Ушбу мусобақада муносиб иштирок этишни ва юртимизга яхши натижалар билан қайтишни мақсад қилганмиз. Барчанинг эътибори бизда ва биз ҳам шунга яраша мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:23, 30.12.2017.
Ўқилди: 7447 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.