Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо 1-0 Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла 3-1 Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта 4-1 Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло 1-1 Парма
03/01 19:00 Женоа 1-1 Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин нима иш билан шуғулланишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин нима иш билан шуғулланиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозирча эътиборимни футбол майдонига қаратганман. Қачондир футболни йиғиштиришимга тўғри келишини биламан. Ҳозирча эса ўйиндан мароқ олишни истайман. Бу жуда яхши.

Пенсияга чиққанимда ҳаётим яхши кечишини биламан. Бу пулим кўплиги учун эмас, балки ўзимни янги соҳаларда синаб кўришим мумкинлиги учун. Масалан, фильм суратга олишга ҳаракат қилиб кўраман. Шунингдек, меҳмонхона, фитнес-заллар, «Найк» йўналишидаги кийим ишлаб чиқариш соҳасини йўлга қўйиб олганман. Қандай қилиб бизнесмен бўлиш мумкинлигини ўрганишни истайман. Мен 27-28 ёш пайтимдан бошлаб ўз келажагимни режалаштиришни бошлагандим.

Ортимда жуда яхши жамоа ишламоқда. Компанияларимда кўп инсонлар меҳнат қилмоқда. Қизиқ лойиҳаларни амалга оширишда улар менга ёрдам беришди. Мен майдонда бўлганимда барча нарса менга боғлиқ бўлади, аммо қолган соҳаларда ҳамма нарса компанияларимда ишлаётган одамларга боғлиқ.

Муваффақиятимнинг сири нимада? Мотивация. Агар сиз нимагадир руҳланган бўлсангиз, уни бажариш осон кечади. Футболда кўп ишлаш керак. Сенинг амбициянг, сенинг иштиёқинг... Сен кўп нарсани ўзингда жамлашинг керак.

Ҳамон футболга нисбатан эҳтиросни ҳис қиляпман, ғалаба қозонишни яхши кўраман, йилдан-йилга кўпроқ муваффақиятларга эришишим мумкинлигини сезяпман. Одамлар менинг ёшим ҳақида гапиришмоқда, аммо мен уларнинг фикрига қўшилмайман. Кўпгина ёш ўйинчилар жароҳатдан азият чекишади. Боиси, улар ўз таналари борасида қайғуришмайди. Менинг ёшим 32да, деярли 33да. Мен энди ёш бола эмасман. Ўзимни кучли ва руҳланган сифатида ҳис қиляпман. Назаримда, мен ўз кучимни ҳис қиляпман ва бу мен учун катта аҳамиятга эга», – деди Роналду.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 22:09, 30.12.2017.
Ўқилди: 10914 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.