"Ливерпуль" клубида "Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрезни сотиб олиш режаси йўқ.
Ливерпулликлар жазиорлик 26 ёшли футболчининг трансфери борасида "тулкилар" билан боғланмаганлар.
Аввалроқ, "Ливерпуль" футболчи учун 55 миллион евро тўлаши ва у якшанба куни тиббий кўрикдан ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Sky Sports маълумотига кўра, "Лестер" Маҳрезни бирмунча қиммат нархга сотмоқчи, аммо "Ливерпуль" унга қизиқмаяпти.