Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Испания кубоги. «Барселона» «Сельта»ни тор-мор этди (видео)

Баҳо:
+ | -1

Испания кубогининг нимчорак финал босқичи якунига етди. "Барселона" клуби ўз майдонида "Сельта"га қарши жавоб учрашувини ўтказди. Виго шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди. Бу сафар эса каталонияликлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

Баҳснинг 13 ва 15-дақиқаларида Лионель Месси ўз ҳисобига 2та гол ёзиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилиб қўйди. Мезбонлар танаффусга қадар рақиб дарвозасини яна икки марта ишғол қилишди. Гол муаллифлари — Альба ва Луис Суарес. Иккинчи бўлим сўнгида Иван Ракитич ҳисобни 5:0 кўринишга келтириб қўйди.

Шу тариқа, "Барселона" Испания қироллик кубогининг чорак финалига йўл олди.

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйини
Барселона – Сельта 5:0 (4:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Месси, 2:0 – 15 Месси, 3:0 – 28 Альба, 4:0 – 31 Суарес, 5:0 – 87 Ракитич.
Барселона – Силлессен, Пике (Вермален, 46), Альба, Нелсон Семеду, Маскерано, Ракитич, Бускетс, Андре Гомеш, Иньеста (Хосе Арнаис, 63), Суарес, Месси (Дембеле, 59).
Сельта – Альварес, Гомес, Кастро, Мальо, Фонтас, Лоботка, Хосабед, Мор, Васс (Радоя, 46), Систо (Браис Мендес, 57), Аспас (Макси Гомес, 46).
Биринчи ўйин – 1:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:44, 12.01.2018.
Ўқилди: 7953 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик