“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоадан кетишга тайёр. У “Реал” клубига ўтишга розилик берган.
Бельгиялик футболчи испан клубининг таклифини қабул қилган. У айнан “қироллик клуби” туфайли “Челси” билан шартномани узайтиришдан бош тортди.
Маълумот учун, “Реал” Азарни Бэйлнинг ўрнига мўлжалламоқда.