"Фенербахче" ҳуумчиси Робин ван Персининг "Фейеноорд"га қайтиши борасида музокаралар охирига етиб қолди.
"Ҳаммаси текис кетмаяпти, аммо биз тўғри йўлда кетяпмиз, шекилли", - дейди "Фейеноорд" клубининг матбуот котиби.
Ван Перси келаси ҳафтанинг бошида роттердамликларнинг тиббий кўригидан ўтиши кутилмоқда.
"Арсенал", "МЮ" клубларида ўйнаган 34 ёшли футболчи фаолиятини айнан "Фейеноорд"да бошлаган эди.