Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Равшан Ҳайдаров: “Ғалаба учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров чорак финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рақиб жуда кучли экани ва ушбу учрашув футболчилар учун жуда катта аҳамият касб этишини эканини таъкидлади.

“Биз учрашувнинг қай даражада муҳимлигини биламиз. Футболчилар рақиб кучини ва уларнинг савиясини билишади. Айтишим мумкинки, футболчилар бутун куч ва имкониятлари билан учрашувда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишади.

Гуруҳ босқичида йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилиб чиқдик. Плей-офф босқичида рақиб хатоларни кечирмайди. Футболчилар ҳам буни яхши билишади ва учрашувга яхши тайёргарлик олиб боришди. Япония анча кучли ва савияли жамоа. Уларни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

“Ҳа, Японияга қарши Таиланддаги турнирда ўйнаганмиз. Аммо, у турнир халқаро ўртоқлик мақомида ва унда бошқача кайфият эди. Бу расмий турнир ва унда тайёргарлик ва кайфият бошқача. Биз Японияни ўрганиб чиқдик ва уларга қарши режа тузганмиз. Ўйлайманки, футболчилар муҳим учрашувга жиддий қарайдилар ва ғалаба учун бор кучларини беришади”, - дейди Ҳайдаров.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:53, 18.01.2018.
Ўқилди: 4403 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.