Кириш Регистрация
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор 1-2 Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо
07/11 00:45 Венеция - Удинезе
07/11 01:00 Севилья - Алавес
07/11 01:00 Эвертон - Ковентри Сити
07/11 16:00 Андижон - Локомотив
07/11 16:15 Машъал - Сурхон
07/11 17:30 Лидс - Тоттенхэм
07/11 18:00 Малага - Расинг
07/11 18:30 Қизилқум - Навбаҳор
07/11 19:00 Кальяри - Фрозиноне
07/11 19:00 Торино - Лечче
07/11 20:00 Арсенал - Халл Сити
07/11 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
07/11 20:15 Эспаньол - Депортиво
07/11 22:00 Парма - Болонья
07/11 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
07/11 22:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити

Ёш ҳакамларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Футбол мусобақаларида ҳакамлик қилиш учун малакали ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар сонини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ҳакамларни саралаб олиш дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурга мувофиқ дастлабки босқичда ҳакамларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ёш ҳакамларни танлаб олиш мезонларини тасдиқлади. Унга кўра эндиликда ёш ҳакамларни танлаб олишда қўйиладиган мезонлар қуйидагилардан иборат:

1.Эркакларнинг бўйи 175 см, аёлларнинг бўйи эса 165 см дан кам бўлмаслиги керак.
2. Ҳакамликка номзодларнинг ёши 18 ёшдан 32 ёшгача бўлиши зарур.
3. Инглиз тилини билиши
4. Компьютердан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари томонидан ёш ҳакамлар учун 15 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги кириш курслари ташкил этилиши лозим. Кириш курсларига амалий машқлар, ўйин Қоидалари бўйича назарий билимлар, ҳакам ва ҳакам ёрдамчиларининг ўрни ва мажбуриятлари, шунингдек, ўйин қоидалари ва жисмоний тайёргарлик бўйича тестлар киритилади.

Кириш курслари якунланишига қўшимча тарзда барча ёш ҳакамлар ва ҳакам ёрдамчилари камида бир чоракда бир марта семинарлардан ўтиши керак. Семинарларда ўйинлардаги қалтис ҳолатлар, муаммолар, хатоларни тан олиниши, ФИФА ва ОФКнинг ўйин Қоидалари бўйича директива ва интерпретациялари каби мавзулар муҳокама қилиб борилади. Шунингдек, семинарлар ўйин Қоидалари бўйича ёзма тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича тестларни ўз ичига олади.

Жойларда малакали ҳакамларни тайёрлаш учун вилоятлар 4та ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудудга икки нафардан ЎФФ вакили бириктирилган.

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Олег Дачев ва Бахтиёр Тоғаев.

2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Арслон Ҳотамов ва Артём Арутюнов.

3-ҳудуд: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Владислав Цейтлин ва Бахтиёр Намозов.

4-ҳудуд:Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри. ЎФФ масъуллари - Александр Попов ва Дмитрий Роман.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:43, 19.01.2018.
Ўқилди: 2812 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлари вақти маълум бўлди [4712]

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди [4363]

Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворит аниқланди — "Реал" ва "Барселона" кучли учликда эмас [3807]

Фақат «Реал» қолди... [3768]

Бруну Фернандеш Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига таъсирли муносабат билдирди [3695]

Машҳур агент Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиш сабабини айтди [3635]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади [3250]

Португалия футбол федерацияси Роналду учун махсус хайрлашув маросими ўтказади [3111]

"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [3074]

Португалия президенти Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига муносабат билдирди [3014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик