«Ювентус» ва «Барселона» клубларининг собиқ футболчиси Микаэль Лаудруп туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дибала иқтидорли. Ўйлашимча, унинг биргина муаммоси Аргентинадан бўлгани. Одамлар у ҳақда: «У кейинги Месси бўлиши мумкин», дейишни ёқтиришади. Йўқ. Айни дамда кейинги Месси йўқ. Ундай ўйинчилар пайдо бўлишини ҳали кўп кутиш керак. Ростини айтсам, кейинги Мессини кўришга улгурмасам керак. Бундай футболчилар ҳар 10 ёки 15 йилда пайдо бўлмайдилар.
Дибала ҳам Аргентинадан, чап оёқда ўнайди, бўйи узун эмас ва майдонда ҳам Мессига ўхшаб ҳаракат қилади. Бироқ Месси билан солиштирганда кучли ҳусусиятлари бор деб ўйламайман, чунки у Лионель эмас. Дибала жуда иқтидорли футболчи, аммо у Месси эмас», — дейди Лаудруп.