Англия лига кубоги мусобақасида иккинчи финалчининг номи аниқ бўлди. Ярим финалнинг жавоб ўйинида "Арсенал" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, "Стемфорд Бриж"да ўтган дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.
Бу сафар баҳснинг 7-дақиқасида Эден Азар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, "канонирлар" Рюдигернинг автоголи эвазига мувозанатни тиклашди. Иккинчи бўлимда Жака "Челси" дарвозасини ишғол қилиб, "Арсенал"ни Англия лига кубоги финалига олиб чиқди.
Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалар кураш олиб борадиган бўлишди.
Англия лига кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Арсенал – Челси 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Азар, 1:1 – 12, автогол Рюдигер, 2:1 – 60 Жака.
Арсенал – Оспина, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Уилшер, Эль-Ненни, Жака, Озил, Ивоби (Рэмзи, 84), Ляказетт (Колашинац, 84).
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Дзаппакоста, 72), Азар, Канте, Виллиан (Баркли, 30), Бакайоко, Педро (Батшуайи, 65), Алонсо.
Огоҳлантиришлар: Азар (17), Уилшер (31), Мозес (62), Монреаль (66).
Дастлтабки ўйин: 0:0