Германия чемпионати иккинчи дивизионида ҳаракат қилувчи “Кайзерслаутерн” клуби устози Жефф Штрассер 19-тур ўйини вақтида юрак хуружига учради. У шу заҳоти шифохонага етказилди. Мураббийга инфаркт ташхиси қўйилди, аммо айни дамда ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.
Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида ҳам маълум қилинди.