Испаниянинг “Валенсия” клуби бош мураббийи Гарсия Тораль “Реал”га қарши ўйин (1:4) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйиннинг 80-дақиқасигача ким ғалаба қозонишини билмадик. Лекин ўийн ҳисоби 1:4 га етди. Биз бундай ҳисобда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Мағлубият ярамизни яна янгилади. Аммо бу ўйин келажакдаги натижаларимизга таъсир қилмаслиги лозим. Танаффусгача учрашув тенг курашда ўтди. “Реал” шунчаки ўз имкониятларидан фойдаланди. Рақиб жамоа жарима майдонимизда кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтирди. “Реал” ва “Барселона” даражасидаги жамоалар билан 90 дақиқа бир хил ўйнаб бўлмайди. Гедешга келсак, у жисмонан толиқиб қолганди”, - дейди Тораль.