“Бавария” клуби Рибери ва Роббеннинг келажаги борасида якуний қарорга келиш тарафдори. Бу ҳақда немис гранди президенти Ули Хёнесс маълум қилди.
“Бавария” бу футболчилар борасида бир қарорга келмаган. Аммо биз апрел ёки майда бу ишни амалга оширамиз”, деди президент.
34 ёшли Рибери ва Роббеннинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.