Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

"Локомотив" 10 йил аввал Неймарни 10 млн еврога сотиб олмаган

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" (Москва) клубининг собиқ президенти Николай Наумовнинг айтишича, темирйўлчилар 10 йил аввал Mediterranean Cup-2008 мусобақасида Неймарни сотиб ололмаганлар.

– Неймар ва Коутиньо бошқалардан ажралиб тургандирлар?

– Бундай демаган бўлардим. Биз Неймарни ўша мусобақадан кейин кузата бошладик. Уни сотиб олиш керакми, йўқми, деб ўйладик. Уни сотиб олишга қарор қилдик. Селекционерлар уни кўришди. Унга кўп иккиланишлар бўлди. Биринчидан, у жуда ёш эди, иккинчидан унинг Россияга мослашиши ҳам гумон. У жуда ориқ бола эди. Кейин унинг номзодини рад қилдик. Майконни бўлса тез орада қўлга киритдик.

- Аммо унинг ёши каттароқ эди

– Тўғри. Аммо ажралиб турар эди. Тезкор, фаол. Неймар эса гумон туғдирар эди. Селекционерлар унинг савиясини тан олдилар... Аммо уни сотиб олиш фикридан қайтдик. Бразилиялик ёш ўйинчи, бунинг устига жуда қиммат сўрашди. Аниқ эсимда йўқ, 10 миллион евро атрофида. Ўзингиз тушунинг бошқа қитъалик ёш ўйинчига бунча сумма... Бунинг устига ўз чўнтагимдан тўламаяпман. Бу компания пуллари эди.

– Демак, дунё футболининг бўлажак юлдузини олдиндан кўра олмадингизлар?

– Айтдимку, Неймар бошқалардан қаттиқ ажралиб турмаган эди. У мусобақада уни сезмадим. Ҳа, биз финалда ютқазган эдик, аммо Неймар бошқалардан кучлироқ ўйнаганини кўрмадим. Ҳатто Алан Гатагов ундан яхшироқ ўйнаган эди.

– Йўғе?

– Ҳа, бироз яхшироқ ўйнаган эди", - эслайди Наумов.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:19, 07.02.2018.
Ўқилди: 8798 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3706]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3385]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3173]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3134]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3041]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2553]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2338]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2287]

Родри операция қилинади [2116]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1900]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик