Иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини ўз қароргоҳида олиб бораётган “Шўртан” жамоаси айни кунларда икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Машғулотларни мураббийлардан Баҳодир Шаймардонов ва Акмал Саитқулов олиб боришмоқда. Жамоа машғулотларида асосан маҳаллий ёш футболчилар ва футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.
Кеча жамоа сафига Малайзия чемпионатида ўйнаган, “Машьал” футбол академияси тарбияланувчиси Сирож Раҳматуллаев келиб қўшилди.
Шунингдек, воҳа футболининг ёқимтойи Отабек Нарзуллаев ҳам “оқ бўрилар” машғулотларида иштирок этмоқда. Тажрибали дарвозабон Алибек Туробов “Андижон”га йўл олган бўлса, Ҳасанбой Эргашов Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси сафига қўшилган.
Сирож Раҳматуллаевдан ташқари, “оқ бўрилар” машғулотларида “Машъал”дан Холмурод Холмуродов ва “Металлург”дан Фарҳод Номозовлар ҳам иштирок этишмоқда.
Фахриддин Чориев.